Тошкентда 1,5 млн долларлик криптофирибгарлик фаолиятига чек қўйилди

1 дақиқа ўқиш91
Тошкентда 1,5 млн долларлик криптофирибгарлик фаолиятига чек қўйилди

Тошкентда криптоактивлар билан боғлиқ ноқонуний операцияларни амалга оширган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Маълум қилинишича, гумонланувчилар амалга оширган операцияларнинг умумий ҳажми 1,5 млн доллардан ошган. Уларнинг кунлик пул айланмаси эса 5 минг доллардан 10 минг долларгача етган.

Гуруҳ аъзолари фуқаролар маблағларини сохта инвестиция платформалари орқали жалб қилган. Одамларнинг ишончини қозониш мақсадида реклама материалларида давлат амалдорлари ва давлат раҳбарининг исмлари ҳамда тасвирларидан рухсатсиз фойдаланилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Гуруҳнинг бошқа аъзолари ва ноқонуний операцияларга алоқадор шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?