Андижонда уч ўсмир радарни уриб каналга ташлаб юборди

1 дақиқа ўқиш582
Андижонда уч ўсмир радарни уриб каналга ташлаб юборди

Андижон вилоятида тезлик назоратига мўлжалланган радар қурилмасига тажовуз қилингани ҳақида хабар тарқалди. Маълумотларга кўра, Марҳамат туманида 3 нафар вояга етмаган шахс йўл бўйида ўрнатилган автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш қурилмасини қасддан бузиб, кейин уни каналга оқизиб юборган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 январь куни Асака–Марҳамат автомобиль йўлида жойлаштирилган тезликни аниқловчи ускуна номаълум шахслар томонидан шикастлантирилиб, олиб кетилгани ҳақида ички ишлар бўлимига маълумот келиб тушган. Шундан сўнг тезкор-қидирув тадбирлари бошланган.

Олиб борилган суриштирувлар давомида ушбу ишни уч нафар ўсмир содир этгани аниқланган. Маълум бўлишича, улар радарни ёғоч ёрдамида уриб тушириб, кейин уни каналга ташлаб кетган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?