Қорақалпоғистонда аёл поезд остида қолиб ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш922
Қорақалпоғистонда аёл поезд остида қолиб ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда темирйўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш оғир фожиага сабаб бўлди. Йўлни ўтиш учун мўлжалланмаган нуқтадан ўтмоқчи бўлган аёл йўловчи поезди остида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматига кўра, ҳодиса 2026 йил 22 январь куни Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида содир бўлган. Маълум қилинишича, жабрланувчи темирйўлдан рухсат этилмаган жой орқали ўтишга уринган ва йўловчи поезд ҳаракати вақтида хавфсизлик қоидаларига амал қилмаган.

“Жабрланувчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ўз хавфсизлигига етарли эътибор бермаган. Айни пайтда масъул хизматлар ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда”, дейилади расмий ахборотда.

Компания фуқароларга темирйўлларни фақат белгиланган ўтиш жойларидан кесиб ўтиш, огоҳлантирувчи белгилар ва қоидаларга қатъий риоя қилиш зарурлигини яна бир бор эслатган. Хабарда қайси йўналишда ҳаракатланаётган йўловчи поезд иштирок этгани бўйича аниқ маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошларида Хоразм вилоятининг Шовот туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган: светофор ва йўл белгилари талабларига амал қилмасдан темирйўлни кесиб ўтган Cobalt автомашинасини поезд уриб юборган, ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?