Алкотестер билан қўрқитиб пул ундирган ЙПХ инспектори фош этилди

1 дақиқа ўқиш380
Алкотестер билан қўрқитиб пул ундирган ЙПХ инспектори фош этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жиззах вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ўрнига, ҳайдовчилардан алкотестер билан қўрқитиб пул ундирган ЙПХ инспектори фош этилди.
  • Инспектор ҳайдовчидан 1 миллион сўм талаб қилиб, 500 минг сўмни пластик карта орқали олган.
  • Ушбу ҳолатлар бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, уч нафар ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Алкотестер билан қўрқитиб пул ундирган ЙПХ инспектори фош этилди

Жиззах вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ўрнига, ҳайдовчиларни алкотестер билан қўрқитиб, ноқонуний пул ундириш билан шуғулланган ЙПХ ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Ғаллаорол туманида хизмат олиб борган ЙПХ инспектори Lacetti русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчини алкотестер орқали текширган. Ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилмаганини айтганига қарамасдан, инспектор уни хизмат хонасига олиб кириб, ҳужжат расмийлаштирмаслик ва чора кўрмаслик эвазига 1 миллион сўм талаб қилган. Ҳайдовчи эса келишувга бора олмай, ходим берган пластик картага 500 минг сўм ўтказиб берган.

Текширувлар давомида мазкур инспектор аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолатларни содир этгани маълум бўлди. У алкотестер сўнгги 72 соатда истеъмол қилинган спиртли ичимликни ҳам “аниқлай олиши”ни айтиб, ҳайдовчиларни чалғитган. Айрим ҳолатларда пуллар унинг танишига тегишли пластик карта орқали олинган.

Тезкор тадбирлар чоғида ушбу карта эгаси Ғаллаорол тумани “Бахт” маҳалласида яшовчи, жарима майдонида ишловчи шахс экани ва инспектор билан алоқадорлиги аниқланган.

Бундан ташқари, шу вилоятда ЙПХ инспектори ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг қидирув бўлинмаси катта инспектори ҳам тамагирликда фош этилди. Улар жарима майдонида турган Gentra автомашинасини 1 миллион 300 минг сўм эвазига ноқонуний чиқариб беришган. Шунингдек, қарздорлиги сабаб ушлаб турилган Nexia автомашинасини ҳам 500 минг сўмга “ёрдам” орқали чиқариб беришгани маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, барча материаллар прокуратура органларига юборилди. Натижада уч нафар ходимга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунни муҳофаза қилиши керак бўлган айрим мансабдорларнинг қасамёдни пулга сотиши жамиятда кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Масъул идоралар бундай ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?