Нью-Йоркда юз берган ЙТҲда 11 ёшли ўзбекистонлик қизалоқ ҳалок бўлди

Нью-Йоркда юз берган ЙТҲда 11 ёшли ўзбекистонлик қизалоқ ҳалок бўлди
Қисқача

Ню-Ёрк шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг Ню-Ёркдаги Бош консулхонаси ҳодиса тафсилотларини тасдиқлаб, марҳуманинг онаси ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Дипломатик ваколатхона Амира Аминованинг онаси билан доимий алоқада бўлиб, Ню-Ёркдаги тегишли идоралар билан ҳамкорликда зарур ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатмоқда.

Нью-Йорк шаҳрида рўй берган фожиали йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли ўзбекистонлик қизалоқ — Амира Аминова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси расмий баёнот берди.

Бош консулхона ҳодиса тафсилотларини тасдиқлаб, марҳуманинг онаси ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди:

“Марҳум қизалоқнинг онаси, яқинлари ва барча қариндош-уруғларига ушбу оғир ва қайтариб бўлмас йўқотиш муносабати билан чуқур таъзия билдирамиз.”

Дипломатик ваколатхона А. Аминованинг онаси билан доимий алоқада бўлиб турибди. Шунингдек, Нью-Йорк шаҳридаги тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳуқуқий ва ташкилий масалалар бўйича зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу оғриқли ҳодиса ватандошларимиз юрагида чуқур из қолдирди. Марҳуманинг оиласига сабр-тилаб, нурли хотираси олдида бош эгамиз.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар