Намангандаги қурилиш бозорда ёнғин чиқди

1 дақиқа ўқиш114
Намангандаги қурилиш бозорда ёнғин чиқди

Бугун, 18 август куни Наманган вилояти Янги Наманган туманидаги “Қурилиш моллари савдо бозори” ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 13:46 да “112” тизими орқали “Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги савдо расталарида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб борган. Ёнғин соат 13:58 да қуршаб олинган, 15:58 да эса тўлиқ бартараф этилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда бозор ҳудудидаги енгил автомобил ҳам ёнғин оқибатида тўлиқ ёниб кетгани акс этган.

Фавқулодда вазият оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?