Жасорат кўрсатган марҳум инспектор оиласи уй билан таъминланди

1 дақиқа ўқиш218
Жасорат кўрсатган марҳум инспектор оиласи уй билан таъминланди

Тошкент шаҳрида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровнинг оиласи давлат эътиборига олинди. Хизмат вазифасини ўташ вақтида вояга етмаган шахс бошқарувидаги автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этган ходимнинг яқинларига пойтахтдан янги хонадон калитлари топширилди.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган тантанали тадбирда марҳум кичик сержант Ҳосилбек Эшназаровнинг кўрсатган жасорати алоҳида эътироф этилди. Йиғилишда ходимнинг отасига давлатимиз раҳбари фармони билан берилган “Жасорат” медали тантанали равишда топширилди. Ушбу тадбирда марҳумнинг онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари ҳам иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори бўлган Ҳосилбек Эшназаров жорий йилнинг 3 март куни ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган эди. Унинг кўрсатган мардлиги ва фидойилиги давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, вафотидан сўнг “Жасорат” медали билан мукофотланган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?