Китобсевар келин 800 та китобли сепи билан Қашқадарёда барчани ҳайратда қолдирди

1 дақиқа ўқиш2.2K
Китобсевар келин 800 та китобли сепи билан Қашқадарёда барчани ҳайратда қолдирди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова ноодатий келинлик сепи билан эътибор қозонди. У одатдагидек фақат рўзғор буюмлари эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китобни ҳам ўзи билан олиб келди.

Бу ҳолат ёш келиннинг китобга, маънавиятга ва илмга бўлган алоҳида ҳурматини кўрсатди. Унинг бу қадами янги хонадонда мутолаа маданиятини янада кучайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланмоқда.

Ҳозирда ёш оиланинг уйидаги китоблар сони 1500 тадан ошган. Бу эса ушбу хонадонда китобхонликка бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганини англатади.

Маҳаллий блогерлар фикрича, гаджетлар ва моддий эҳтиёжлар устувор бўлиб бораётган бугунги даврда бундай қарашдаги ёшларни учратиш осон эмас. Шу боис китобсевар келиннинг бу ташаббуси кўпчиликка ибрат бўладиган чиройли ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?