Қашқадарёда Damas машинаси газ баллони портлади

1 дақиқа ўқиш306
Қашқадарёда Damas машинаси газ баллони портлади

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фавқулодда ҳолат юз берди. Бугун соат 10:30 атрофида Янгиобод маҳалласида тўхтаб турган Damas русумли автомобилнинг газ баллони тўсатдан портлаб кетди. Ҳодиса акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчилик орасида хавотир уйғотди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлашга автомобилга ўрнатилган газ баллонининг техник носозлиги сабаб бўлган. Видеолавҳаларда баллон бўлаклари портлаш кучи билан атрофдаги бошқа транспорт воситалари устига сочилиб кетганини кўриш мумкин. Бахтли тасодиф туфайли ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ёнғин келиб чиқмаган.

Ҳозирги вақтда мутахассислар томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Шунингдек, техник носозликка нима сабаб бўлгани ва баллон қачон охирги марта текширувдан ўтгани юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчилардан ўз транспорт воситаларидаги газ ускуналарини ўз вақтида ва сифатли техник кўрикдан ўтказишни сўраймиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?