«Абу Саҳий» бозори олдида KamAZ газ баллони портлади

«Абу Саҳий» бозори олдида KamAZ газ баллони портлади

Тошкентдаги «Абу Саҳий» бозори олдида ҳаракатланаётган KamAZ юк машинасининг газ баллони портлаб кетгани ҳақида видео тарқалди.

Тасвирларда йўлда кетаётган юк машинасида кучли портлаш юз берганини кўриш мумкин. Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса автомобил газ баллони билан боғлиқ бўлган.

Ҳозирча воқеанинг аниқ вақти, портлаш сабаби, жабрланганлар бор-йўқлиги ва транспорт воситасига етган зарар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Ҳодиса юзасидан мутасадди идораларнинг расмий изоҳи кутилмоқда. Қўшимча тафсилотлар маълум бўлгач, ахборотга аниқлик киритилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар