Намангандаги заправкада Nexia-2 газ баллони портлади (видео)

Наманган шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларидан бирида Нехиа-2 машинасининг газ баллони портлаб кетди. Кучли портлаш натижасида автомобил жиддий шикастланиб, деярли яроқсиз ҳолатга келиб қолди. Ҳозирча расмий идоралар мазкур ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳамда портлаш сабаблари ҳақида маълумот тақдим этгани йўқ. Мутасаддилар ҳолат юзасидан аниқлаштириш ишларини олиб бориши кутилмоқда.
Намангандаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларидан бирида Nexia-2 автомобилининг газ баллони портлагани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Кучли портлаш оқибатида автомобил жиддий шикастланиб, деярли яроқсиз ҳолатга келгани тасвирларда кўринади.
Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий идоралар жабрланганлар бор-йўқлиги ёки портлаш сабаблари ҳақида маълумот бергани йўқ. Ҳолат юзасидан аниқлаштириш ишлари олиб борилиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…