Бухорода маст ҳайдовчи беш ёшли болани уриб юборди

1 дақиқа ўқиш824
Бухорода маст ҳайдовчи беш ёшли болани уриб юборди

Бухорода маст ҳайдовчи беш ёшли болани уриб юборди

Бухоро шаҳрида 15 апрель куни йўл ҳаракати билан боғлиқ жиддий ҳодиса содир бўлди. Chery автомобилини бошқариб келаётган ҳайдовчи маст ҳолатда бўлгани аниқланиб, йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, 1981 йилда туғилган фуқаро Алпомиш кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаб турган Onix автомобилининг орқа қисмига урилиб кетган. Шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда пиёдаларга йўл бераётган Lacetti билан ҳам тўқнашган.

Афсуски, ҳодиса давомида пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2021 йилда туғилган бола ҳам уриб юборилган. Шунингдек, ҳаракат давомида яна бир транспорт воситасига зарар етказилган ва ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Тезкор суриштирувлар натижасида ҳайдовчининг спиртли ичимлик таъсирида бўлгани тасдиқланган. Унинг мастлик ҳолати белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига асосан баённома тузилган. Ҳайдовчи 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ва 40 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?