Қашқадарёда лолазорни пайҳон қилганлар жаримага тортилди

1 дақиқа ўқиш326
Қашқадарёда лолазорни пайҳон қилганлар жаримага тортилди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида табиатга нисбатан ноқонуний ҳаракат содир этилган ҳолат қайд этилди. Бир гуруҳ фуқаролар лолазор ҳудудини автомобилда босиб ўтгани аниқланди.

Мазкур воқеа Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари томонидан ўрганиб чиқилди. Текширувлар давомида ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахслар белгиланган тартибда аниқланди ва уларнинг транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар миқдори 6 миллион 592 минг сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, уч нафар ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 20 миллион 600 минг сўмдан жарима белгиланган. Жами жарима суммаси 61 миллион 800 минг сўмни ташкил қилади.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлар етказилган зарарни ҳам, жаримани ҳам тўлиқ қоплаши шарт қилиб белгиланган.

Экология қўмитаси аҳолига табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ўсимликлар ва яшил ҳудудларни асраб-авайлаш муҳим эканини эслатди. Мутахассислар таъкидлашича, табиатга етказилган ҳар қандай зарар қонун доирасида жиддий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?