Сурхондарёда чўмилишга борган уч нафар ўсмир кучли оқим оқибатида чўкиб вафот этди
1 дақиқа ўқиш238

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида чўмилиш учун дарёга тушган ўсмирлар билан боғлиқ фожиа содир бўлди.
Маълум қилинишича, 2008 йилда туғилган олти нафар ўсмир Сурхондарё дарёси бўйига борган. Улардан бири сувга тушмаган, қолган беш нафари эса чўмилиш учун дарёга кирган.
Кучли оқим оқибатида уч нафар ўсмирни сув оқизиб кетган. Икки нафар йигит атрофдагилар ёрдамида қутқариб қолинган.
Қутқарувчилар икки ўсмирнинг жасадини сувдан олиб чиққан. Ҳозирда яна бир ўсмирни қидириш ишлари давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…