
Тошкент шаҳар, Юнусубод туманида жойлашган туман электр подстанциясида трансформатор ёниб кетган. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Дилшод Тиллахўжаевнинг маълум қилишича, ёнғин соат 14:34 да бошланган, ўт ўчириш машиналари 14:40 да етиб борган. Соат 14:54 да ёнаётган объект тўлиқ ўраб олиниб, 14:56 да ёнғин хавфи буткул бартараф этилган.
Ёнғин сабаблари ҳозирда ўрганилмоқда. Хабар қилинишича, ёнғин унчалик хавфли тус олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар