Самарқандда 42 ёшли аёлнинг ўлими юзасидан текширув бошланди

Самарқанд шаҳрида 42 ёшли аёлнинг вафоти юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ сўровига жавобан маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 21 октябрь куни тахминан соат 12:30 да Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» маҳалласида содир бўлган. Аёл ўз хонадони ҳовлисида вафот этган.
Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи етиб бориб, ҳудудни кўздан кечирган ва зарур текширув ҳаракатларини амалга оширган. Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан текширув давом эттирилмоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотлари ва ўлим сабаблари ўрганилмоқда.






























Изоҳлар 0
…