Тошкентда Onix ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди: жабрланувчи шифохонага ётқизилди

Тошкентда Onix ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди: жабрланувчи шифохонага ётқизилди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Onix русумли автомобиль ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 22 октябрь куни соат 15:00 лар атрофида туманнинг КХАЙ кўчасида юз берган. 2006 йилда туғилган Ҳ.Ш. бошқарувидаги автомобиль пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида жабрланган шахсга воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, кейинчалик шифохонага олиб кетилган.

Айни пайтда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқа тафсилотларини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ўсмир йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар