16:49 / 17.04.2017
7 614

​Андижонда 21 ёшли талаба даволаш маркази очди

​Андижонда 21 ёшли талаба даволаш маркази очди
Андижон шаҳрида “Fetus medicine” даволаш ва диагностика маркази иш бошлади. Ушбу марказда хотин-қизларга гинекология, дерматология, физиотерапия, УЗИ, ЭКГ, қон ва сийдик таҳлиллари бўйича хизмат турлари таклиф этилади. Бу ҳақда “Андижоннома” сайтига асосланиб “Qalampir.uz” хабар берди.

26 нафар малакали шифокор ва ҳамширалар фаолият кўрсатаётган ушбу масканда беморлар стационар ва амбулатор шароитида даволанишлари мумкин. 1 миллиард 125 миллион сўм маблағ эвазига бунёд бўлган муассасада бошқа турдош марказлардан фарқ қилувчи жиҳатлар жуда кўп. Масалан, кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ва ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга бепул хизмат кўрсатилади.

Энг сўнгги русумдаги ва жаҳоннинг тиббиёт соҳасидаги техник воситалар ишлаб чиқаришда етакчи мамлакатлар бўлмиш Хитой ва Корея давлатларида ишлаб чиқарилган техник тиббий воситалар тўғри, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради. Беморлар бепул нонушта, маслаҳат ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш имконига ҳам эгалар.

Андижон давлат тиббиёт институтининг иккинчи босқич талабаси, 21 ёшли Жасурбек Қўчқоров раҳбарлигидаги ушбу жамоа ўз фаолиятини хайрли ишларга йўналтиришни режалаштирган. Фаолиятнинг илк кунида Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи беш нафар болажоннинг суннат тўйларини ташкиллаштирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ​Андижонда 21 ёшли талаба даволаш маркази очди