Қозоғистондан озиқ-овқат орасига яширилиб олиб кирилаётган дорилар тўхтатиб қолинди

1 дақиқа ўқиш140
Қозоғистондан озиқ-овқат орасига яширилиб олиб кирилаётган дорилар тўхтатиб қолинди

Қозоғистондан озиқ-овқат орасига яширилиб олиб кирилаётган дорилар тўхтатиб қолинди

Фото: ДХХ

Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган йирик партиядаги дори воситалари фош этилди. Тезкор тадбир ДХХ Чегара қўшинлари ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Маълум қилинишича, юк автомашинаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "С. Нажимов" чегара божхона пости орқали мамлакатга кириб келган. Текширув давомида транспорт воситасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари борлиги аниқланган.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи 1973 йилда туғилган фуқаро бошқарган юк машинасидан 52 турдаги тиббиёт буюмлари ва дори воситалари топилган. Жами 95 минг 369 дона маҳсулот ноқонуний тарзда олиб кирилаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, ноқонуний юкларни қабул қилиб олаётган вақтда Тошкент туманида яшовчи 1986 йилда туғилган шахс ҳам ашёвий далиллар билан ушланган.

Баҳолаш хулосасига кўра, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмларнинг умумий қиймати 1 миллиард 323 миллион сўмни ташкил этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?