Қамашида 3 ёшли боғча тарбияланувчисининг ўлимига сабабчи бўлган шахс 5 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш3
Қамашида 3 ёшли боғча тарбияланувчисининг ўлимига сабабчи бўлган шахс 5 йилга қамалди

Жорий йилнинг 4 июнь куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги хусусий боғчада 3 ёшли тарбияланувчи қизчанинг автомобиль ичида қолиб кетиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат бўйича суд ҳукми чиқарилди. Боғчани амалда бошқариб келган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Kun.uz суд ҳужжатига таяниб хабар берди.

Суд ҳужжатларига кўра, Азиз Очилов 2023 йил декабрь ойида отаси номига оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очган ва уни амалда ўзи бошқариб келган. Боғчада икки гуруҳга жами 50 нафар тарбияланувчи қабул қилинган.

Очилов болаларни ўзининг Kia Carnival русумли автомобилида уйларидан боғчага олиб келган. 4 июнь куни эрталаб ҳам тарбияланувчиларни муассасага етказган. Болаларни машинадан тушириб, тарбиячига топширганидан сўнг, уларнинг барчаси тушганини текширмасдан ва санамасдан автомобил эшикларини қулфлаб, кетган. Бироқ 2023 йилда туғилган Мадина Зайниддинова машина салонида қолиб кетган.

Қизалоқ бир неча соат давомида ёпиқ автомобиль ичида қолган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, организмнинг умумий қизиб кетиши натижасида ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги юзага келган ва бола вафот этган.

Судда Очилов болаларни машинадан тушираётганда санамаганини тан олган. Унинг кўрсатмасича, қизалоқнинг боғчада йўқлиги ҳақида соат 16:00 атрофида турмуш ўртоғи қўнғироқ қилиб хабар берган. У боғчага етиб борганида, қизалоққа тез тиббий ёрдам ходимлари ёрдам кўрсатаётган бўлган. Кейин бола шифохонага олиб борилган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Суд жараёнида боғча фаолияти билан боғлиқ молиявий қонунбузилишлар ҳам аниқланган. Жумладан, амалда ишламаган шахсларни сохта ҳужжатлар орқали ходим сифатида расмийлаштириб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилган. Етказилган моддий зарар суд жараёнида тўлиқ қопланган.

Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судида мазкур иш 14 октябрь куни кўриб чиқилган. Суд ҳукми билан Азиз Очилов Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми, 167-моддаси 2-қисми ва 228-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Унга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан 3 йил муддатга маҳрум қилиш билан бирга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил-колонияда ўташи белгиланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?