date

Ўзбекистонда ҳар 100 та уйнинг нечтасида компьютер бор?

Ўзбекистонда ҳар 100 та уйнинг нечтасида компьютер бор?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига ўртача 76 та шахсий компьютер тўғри келган.

Таҳлилларга кўра, мамлакатда компьютерлардан фойдаланиш даражаси йил сайин ошиб бормоқда. 2010 йилда ҳар 100 та хонадонга атиги 12 та компьютер тўғри келган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 47 тага етган.

2020 йилда эса уй хўжаликларидаги компьютерлар сони ўртача 60 тани ташкил қилган. Кейинги беш йилда ўсиш давом этиб, 2025 йилда 76 тагача кўтарилган.

Бу рақамлар Ўзбекистонда рақамли технологиялардан фойдаланиш кенгайиб бораётганини кўрсатади. Аввалроқ ҳар 100 та уй хўжалигига ўртача 67 та кондиционер тўғри келгани ҳам маълум қилинган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳар 100 та уйнинг нечтасида компьютер бор?