date

Қурбон ҳайити арафасида 521 нафар болага 200 доллардан ҳайитлик берилди

Қурбон ҳайити арафасида 521 нафар болага 200 доллардан ҳайитлик берилди

Наманган вилоятида Қурбон ҳайити муносабати билан давлат қарамоғидаги юзлаб болаларга моддий кўмак ажратилди. Бу хайрли ташаббус кўплаб оилалар ва болажонларга байрамона кайфият улашди.

Ijtimoiy himoya milliy agentligi маълумотига кўра, Президентнинг Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини кенгайтиришга қаратилган қарори ижроси доирасида мамлакат бўйлаб бир қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ташаббус асосида етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ҳамда Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг фарзандларига молиявий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Хусусан, Наманган вилоятидаги 521 нафар боланинг шахсий омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ долларидан маблағ ўтказилди. Бу эса улар учун байрам олдидан муносиб туҳфа бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қурбон ҳайити арафасида 521 нафар болага 200 доллардан ҳайитлик берилди