Собиқ банк ходими ишга тикланди

Собиқ банк ходими ишга тикланди

Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2025 йил 10 ноябрдаги ижро варақаси асосида даъвогар А.Ғ.ни қарздор банкнинг Тошкент шаҳар минтақавий маркази туман бўлими бош мутахассиси лавозимига ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочилари томонидан дарҳол ижро иши қўзғатилиб, қарздор банкка собиқ ходимни суд қарорида кўрсатилган лавозимга ишга тиклаш бўйича талабнома юборилди. Шунингдек, талабномада белгиланган муддатда даъвогар ишга тикланмаган тақдирда қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқий оқибатлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида банк масъуллари огоҳлантирилди.

Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида собиқ ходим суд ҳужжатида кўрсатилган лавозимга ишга тикланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар