Фарзандларнинг моддий таъминоти масаласи ҳал этилди

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминотини таъминлаш Бюро органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Жумладан, Бюронинг Тошкент туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор М. Юлдашевдан ундирувчи С. Юлдашева фойдасига 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда бир қатор ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Олиб борилган самарали ижро чоралари натижасида қарздордан ундирувчи С. Юлдашева фойдасига жами 5 000 АҚШ доллари миқдорида алимент маблағлари ундирилиб берилиши таъминланди.
Мазкур ижро ҳаракатлари натижасида вояга етмаган фарзандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, суд ҳужжатининг ижроси амалда таъминланди.






























Изоҳлар 0
…