Туркияда уч кун ичида 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Туркияда уч кун ичида 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Сўнгги уч кун ичида Туркияда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этгани маълум қилинди.

11 июнь куни Истанбулдаги Шимолий Мармара автомагистралида содир бўлган ЙТҲда 31 ёшли ўзбекистонлик аёл, унинг туркиялик турмуш ўртоғи ва 2 ойлик фарзанди ҳалок бўлди.

12 июнь куни Тузла туманидаги яна бир йўл-транспорт ҳодисасида 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳатлар оқибатида вафот этди.

Шунингдек, узоқ вақт онкологик касаллик билан курашган 58 ёшли ўзбекистонлик аёл Истанбулдаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жасадларни Ватанга юбориш ва консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар