Боғчалардаги болалар хавфсизлиги яна савол остида қолди: 3 ёшли бола сувга тушиб кетиб ҳалок бўлди

Боғчалардаги болалар хавфсизлиги яна савол остида қолди: 3 ёшли бола сувга тушиб кетиб ҳалок бўлди
Қисқача

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманидаги "Юлдузча" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг 2023 йилда туғилган тарбияланувчиси муассаса яқинидаги сув ҳавзасига тушиб кетиши натижасида ҳалок бўлди. Фожиали ҳолат умумтаълим мактаби ҳудудида фавқулодда ҳолатлар учун қурилган сув ҳавзасида содир бўлган бўлиб, болани қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 3 ёшли бола ҳалок бўлиши билан боғлиқ фожиали ҳолат юз берди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, "Юлдузча" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси бўлган 2023 йилда туғилган бола муассаса яқинидаги сув ҳавзасига тушиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса умумтаълим мактаби ҳудудида фавқулодда ҳолатлар учун қурилган сув ҳавзасида содир бўлган. Болани қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган ва у вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Қашқадарё вилоятидаги хусусий боғчада ҳам 3 ёшли қизалоқнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат содир бўлган эди. У боғча транспортида унутиб қолдирилгани оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар