Ўзбекистонда ChatGPT орқали яратилган қиз аккаунт ортида аёл эмас, эркак тургани маълум бўлди

Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда интернетда сохта шахс сифатида фаолият юритган еркак суд томонидан жавобгарликка тортилди. У ChatGPT ва бошқа сунъий интеллект воситалари ёрдамида реалистик аёл образини яратиб, TikTok ижтимоий тармоғида "БЕГОЙИМ" номи билан саҳифа очган еди.
Ўзбекистонда сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиб, интернетда сохта шахс сифатида фаолият юритган эркак суд томонидан жавобгарликка тортилди.
Маълум қилинишича, у ChatGPT ва бошқа сунъий интеллект воситалари ёрдамида реалистик аёл образини яратиб, TikTok ижтимоий тармоғида "BEGOYIM" номи билан аккаунт очган. Саҳифада жойлаштирилган суратлар ва контент туфайли кўплаб фойдаланувчилар уни ҳақиқий қиз деб қабул қилган.
Орадан кўп ўтмай, аккаунтга ўнлаб эркаклар обуна бўлиб, танишиш мақсадида хабарлар йўллай бошлаган. Айримлари самимий мулоқот ўрнатишга уринган, бошқалари эса турли илиқ сўзлар ва эътибор билдириш орқали суҳбатни давом эттиришга ҳаракат қилган.
Бироқ текширувлар давомида "BEGOYIM" номи ортида аёл эмас, эркак тургани маълум бўлди. Шундан сўнг ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилиб, иш судгача етказилган.































Изоҳлар 0
…