Тошкентда хорижликларни нишонга олган йирик Call-марказ фош этилди

Тошкентда хорижликларни нишонга олган йирик Call-марказ фош этилди

Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида хориж фуқароларини фирибгарлик йўли - алдаш билан шуғулланган йирик Call-марказлар фаолиятига чек қўйилганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мазкур марказлар ходимлари Канада, Буюк Британия, Германия, Норвегия ва бошқа давлатлар фуқароларига сохта телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилиб, уларни фишинг ҳаволалари ёрдамида фирибгарлик схемаларига жалб қилган.

Тезкор тадбирлар давомида Яшнобод туманидаги Call-марказда 97 нафар, Яккасарой туманидаги марказда эса 34 нафар шахс фаолият юритгани аниқланган. Улар орасида нуфузли олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек, хориж фуқаролари ҳам бўлгани қайд этилди.

Аниқланишича, ходимлар иш бошлашдан олдин махфийлик қоидалари бўйича махсус йўриқномадан ўтган. Улар мижозлар билан мулоқотда ўз ҳақиқий исм-шарифини эмас, балки тахаллуслардан фойдаланган. Шунингдек, марказларга кириш ва чиқиш жараёни ҳам махсус қўриқлаш хизмати томонидан қатъий назорат қилинган.

Bir necha kishi ofis polida yuztuban yotibdi.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Call-марказлардан 136 та компьютер, юзлаб телефон аппаратлари, сейфлар ҳамда бошқа техник жиҳозларни ашёвий далил сифатида мусодара қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирга қадар Call-марказларнинг 2 нафар раҳбари, 8 нафар асосий гумонланувчи ҳамда яна 10 нафар шахс қамоққа олинган. Қолган 111 нафар шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Besh erkak qo‘llarini boshiga qo‘yib yoki devorga tirab, orqa tomondan turibdi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар