Тошкент қулай шаҳарлар рейтингида 157-ўринни эгаллади

Тошкент қулай шаҳарлар рейтингида 157-ўринни эгаллади

Те Экономист Intelligence Унит ҳар йили эълон қиладиган Глобал Ливеабилитй Индех 2026 ҳисоботида Тошкент 173 шаҳар орасида 157-ўринни эгаллади.

Рейтингда шаҳарлар беш асосий йўналиш бўйича баҳоланади: барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият ва атроф-муҳит, таълим ҳамда инфратузилма. Ушбу кўрсаткичлар орқали шаҳарда яшаш сифати ва кундалик ҳаёт учун яратилган шароитлар таҳлил қилинади.

Тошкент бу йилги рўйхатда минтақадаги айрим шаҳарлардан пастроқ ўринда қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистон пойтахти Олмаота ва Бокудан ортда қолган.

Рейтингнинг биринчи ўрнини иккинчи йил кетма-кет Копенгаген эгаллади. Дания пойтахти шаҳар муҳити, давлат хизматлари сифати ва инфратузилма кўрсаткичлари бўйича юқори баҳоланган. Рўйхатнинг охирги поғонасида эса Дамашқ қайд этилган.

Тошкентда сўнгги йилларда қурилиш ва шаҳар инфратузилмасини янгилаш ишлари фаол давом этмоқда. Шунга қарамай, умумий баҳолаш натижаларига кўра, пойтахт ҳали ҳам яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхатининг қуйи қисмида қолмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар