Кимга қанақа, билмадиму, мен помидорсираб юраман. Бозор расталарида ҳам, меҳмон-излом дастурхонида ҳам дастлаб помидорни/памилдорини/ кўраман. Ўзимизнинг помидорни, қип-қизил, ёки тўқ бинафша ранг сувликкина, ширингинасини. Ҳа, ажратишни яхши биламан…
Аммо ҳеч қаерда унинг ўзимизникидек таъмини топмадим.
Демак, таом егандек бўлмадим, қорним тўйганини билмадим!
Айтайлик, Москвада энг «дода» ресторанда тушлик қилдик. Қаттиқ экан, помидори. Ўзимизнинг плёнка остидаги ҳосилга ўхшаса керак, дедим. Лекин, қаёқда! У нима-ю, чўзилиб, эриб ажралаётган шағам нима!
Эронда, китоб байрами иштирокчилари учун ёзилган ажабтовур дастурхон. Ҳамма ўзи ҳоҳлаганини, ҳоҳлаганича кумуш идишлардан кумуш қошиқларга солиб ажратиб олади…
Анқара, ёки, Макка-ю Мадинада кўриниши кўркам, ажабтовур гўзал, иштаҳа очар рангдор помидорлар…
Аммо, барибир ўзимизникига асло ўхшатмадим.
Ўғлим элчихонада ишлаётганида йигирма кун Олма Отада бўлдим. Бозорларини айландим. «Ташкентский помидор» деб ёзиб қўйибди. Нарҳи қиммат, нархига ачинмайсиз, раҳмат дейсиз ўзимизникига ўхшаса! Аламимни ачитиб олдим:
-«Ташкентский» деб эмас, «Узбекский» деб ёзиб қўйинг.
Тошкентнинг асфальт кўчаларида помидор экилмайди!…
Ҳа, мен қиш, ёз, куз ва баҳоридан бол йиққан ўз помидоримизга ҳеч қаерникини қиёсламайман!
Юмшоқ патир нон ва тўртта помидорни ювиб, иштаҳа билан ерканмиз, келиним ҳозир таомни сузаман, тўйиб олманглар,- дейди набирамга қўшиб менга ҳам дакки бериб. Билмайдики, мен учун унинг дунё таомларидан қанчалар афзаллигини!
Туз керакмас, еримизнинг тузи етарли дейман.
Офтоби, бободеҳқон меҳру тафти эса қанча кўп бўлса, шунча кам!
Қани, марҳамат, сизга бўлиб-бўлиб, туз сепиб қўяйми? Менга бутунича ёқади…
Таомимнинг суратини қўйишга қизғондим. Узр.
Умида Абдуазимова
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди