Тошкент бозорларида газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланди

1 дақиқа ўқиш75
Тошкент бозорларида газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланди

Тошкент шаҳри ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтдаги умумий овқатланиш шохобчалари, савдо мажмуалари ва бозорларда овқат тайёрлаш учун суюлтирилган газ солинган маиший баллонлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланди.

Ушбу чора ёнғин хавфсизлигини кучайтириш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда. Энди кафе, ошхона, ресторан, бозор ва савдо ҳудудларида маиший газ баллонларини ишлатишга йўл қўйилмайди.

Қарорда тижорат объектларини табиий газ тармоқларига ноқонуний улаш ҳам тақиқланган. Масъул идораларга амалдаги қонун талабларини бузган ҳолда газ қувурларини тортишга уринишларни тўхтатиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, умумий овқатланиш соҳасидаги газ инфратузилмасининг техник ҳолати устидан назорат кучайтирилади. Ваколатли ташкилотлар объектларда газ тармоқларидан хавфсиз фойдаланилиши ва уланишларнинг қонунийлигини текшириб боради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?