
Марҳум Жасур Иброхимовнинг акаси Жавоҳир Иброҳимов ўзининг Facebook’даги саҳифасида укасининг вафоти муносабати билан пост қолдирган, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
У ўз постида укасини ҳар куни эслаётгани ва сўнгги бор қучоғига босиб, ёнида бўла олмаганидан қаттиқ афсусланаётганини билдирган.
Жавоҳир воқеалар бундай тус олиб кетади, деб ўйламаган. Шундай укаси бўлганидан фахрланиб юришини ҳам билдирган.
“Ҳамма ёрдам бераётганлардан миннатдорман. Каттакон раҳмат! У “ҳайвон”ларни эса ҳали жазосини олади! Бундай “маҳлуқ”лар қафасда ўтириши керак, уларга инсон жамиятида ўрин йўқ. Бунда барчамизнинг ҳиссамиз бор!”, дея гапига якун ясаган.
Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда Жавоҳир Иброҳимов Россиянинг Қозон шаҳрида истиқомат қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.