Тошкентда мусиқали фаввора кутилмаганда одамлар томон сув сепб юборди

Тошкентдаги Seoul Mun савдо мажмуасида кутилмаган ҳолат юз берди. Мажмуа ҳудудидаги мусиқали фаввора тўсатдан одамлар томон сув сепа бошлади.
Ҳодиса пайтида кўплаб ташриф буюрувчилар мажмуадаги овқатланиш жойларида вақт ўтказаётган бўлган. Кутилмаган сув оқими эса улар учун ноодатий манзарани юзага келтирган.
Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди ва фойдаланувчилар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳозирча Seoul Mun маъмурияти фавворадаги ушбу ҳолат сабаблари юзасидан расмий изоҳ бермаган.






























Изоҳлар 0
…