Актриса Маржона Мирзаалиева янги сериалдаги партнёрини очиқлади (видео)

“Қодирхон” сериали орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Маржона Мирзаалиева 5 йиллик танаффусдан сўнг яна сериалда суратга тушаётганини маълум қилди.
Актриса Instagram саҳифасида янги “Ҳаётим сеники” номли сериалда унинг ҳамкори ким бўлишини ҳам очиқлади. Маълум бўлишича, Маржонанинг янги лойиҳадаги жуфтлиги “Қодирхон” сериалида ҳам у билан бирга рол ижро этган актёр Даврон Асқаров бўлади.
“5 йиллик танаффусдан сўнг бизни яна бир сериалда жуфтлик сифатида кўришни хоҳлаганлар учун — янги сериалда кўришгунча”, — дея ёзди Маржона Мирзаалиева.
Актрисанинг ушбу хабари мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Кузатувчиларнинг аксарияти Маржона ва Давронни яна бир лойиҳада жуфтлик сифатида кўришдан хурсанд эканини билдириб, уларнинг экрандаги бир-бирига жуда мос тушишини ёзишган.
Ҳозирча “Ҳаётим сеники” сериалининг қачон намойиш этилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Ижодкорлар лойиҳа тез орада тақдим этилишини маълум қилган.
Сизнингча, Маржона Мирзаалиева ва Даврон Асқаров янги сериалда жуфтлик сифатида бир-бирига қанчалик мос тушади? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.






























Изоҳлар 0
…