5 ёшли фарзанд онасига олиб берилди

Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими томонидан суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида амалий ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Суд қарорига асосан, 5 ёшли фарзанд онасининг қарамоғига олиб берилди.
Ижро жараёнида боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари, шунингдек, унинг руҳий ҳолати ва хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур ижро ҳаракатлари қонунчилик талаблари асосида амалга оширилиб, суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва сўзсиз ижро этилишини таъминлаш Мажбурий ижро бюросининг устувор вазифаларидан бири эканлиги яна бир бор намоён бўлди.
Бюронинг Сайхунобод туман бўлими































Изоҳлар 0
…