16:11 / 17.08.2017
11 846

Урганч тунги клубларида ўтказилган рейд нимани ошкор қилди?

Урганч тунги клубларида ўтказилган рейд нимани ошкор қилди?
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасида нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, нақд пул маблағлари тўлиқ ҳисобга олиниши ва банк айланмасига жалб этилишини таъминлаш мақсадида доимий тартибда профилактик ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Лекин, шунга қарамай, вилоят давлат солиқ хизмати органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида фаолият кўрсатаётган тунги клубларда ўтказилган назорат тадбирлари давомида айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, Урганч шаҳридаги «Раджбек» хусусий корхонасига қарашли Тинчлик кўчасида жойлашган «Аура» номли тунги клубда ўтказилган текширувда харидорга 24 минг сўм нақд пул учун харид чеки бермаслик ҳолати ва кассадаги 71 минг сўм нақд пул назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги қайд этилди. Шунингдек, савдо шохобчада назорат-касса машинаси ва банк тўлов терминали ўрнатилмаганлиги ҳам маълум бўлди деб ёзади Sof.uz.

Шаҳарнинг Огаҳий кўчасидаги «Exclusivemeal» хусусий корхонасига қарашли «Миллион» номли тунги клубда ўтказилган текширишда назорат хариди ўтказилиб, харидорга 24 минг сўм нақд пулга харид чеки бермаслик ҳолати ва клуб ғазнасида савдодан тушган ва назорат-касса машинасига кирим қилинмаган 1 миллион 159 минг сўм нақд пул борлиги аниқланди.

Бундай ҳолат Хондамир кўчасида жойлашган «Аҳмаджон таомлари» хусусий корхонасига қарашли «Gоld» номли тунги клубда ҳам қайд этилди. Назорат тадбири давомида харидорга 107 минг сўм нақд пулга харид чеки бермаслик ҳолати ва клуб ғазнасида савдодан тушган ва назорат-касса машинасига кирим қилинмаган 408,5 минг сўм нақд пул борлиги аниқланди.

Урганч шаҳрида рўйхатдан ўтган «Идеал Шодликсавдо» хусусий корхонасига қарашли «Сахара» номли тунги клубда ўтказилган текширувда эса, мазкур шохобча ғазнасида савдодан тушган нақд пул ва назорат-касса машинасига кирим қилинмаган 643 минг сўм нақд пул борлиги аниқланди. Афсуски, ушбу савдо шохобчасида банк тўлов терминалининг ўрнатилмаганлигини қандай изоҳлаш мумкин?

Шунингдек, Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан «Chоcоlate» номли тунги клубда ўтказилган назорат тадбирида Хонқа тумани, Томадурвадик қишлоғи, Олчин маҳалласида яшовчи фуқаро М.Болтаев ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият кўрсатиб келаётганлиги ошкор бўлди. Текшириш давомида 56 минг сўм савдодан тушган нақд пул борлиги аниқланиб, сифатини тасдиқловчи ва бошқа тегишли ҳужжатлари бўлмаган 87 минг сўмлик алкоголь ҳамда яхна ичимликлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119 моддаси 1 қисмига асосан фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик дея бахоланиб, энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача яъни, 4 493 250 сўмдан 7 488 750 сўмгача миқдорда молиявий жарима солинишига сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача, яъни 11 233 125 сўмдан – 14 977 500 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, бундай турдаги ҳуқуқбузарликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 моддаси 1 қисмига кўра савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, яъни 149 775 сўмдан 748 875 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача, яъни 748 875 сўмдан 1 048 425 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишини белгилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Урганч тунги клубларида ўтказилган рейд нимани ошкор қилди?