date
views 7 028

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Мажмуа қошида очилиши мўлжалланаётган Халқаро илмий марказ қурилиши билан танишди. Ушбу марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги бебаҳо илмий-маънавий меросини тўплаш, ўрганиш уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади. Мамлакатимиз раҳбари бу ерда ёшларга ислом дини тарихи, таълимоти энг мукаммал ўқув режа ва дастурлар асосида ўқитилиши зарурлиги, бу марказ жаҳонда аждодларимизга муносиб равишда ўз ўрнига эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

Президентга мажмуа атрофида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини реконструкция қилиш, йўл бўйида янги турар-жойлар бунёд этиш, зиёратчилар учун қўшимча қулайлик яратиш, ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шавкат Мирзиёев амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар лойиҳаларини такомиллаштириш, ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича қурувчи ва мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди