Тошкент туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилмоқда

1 дақиқа ўқиш8K
Тошкент туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилмоқда
Мамлакатда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланиши ҳар йили минглаб янги иш ўринларини яратилишига имконият яратмоқда. Бу, ўз навбатида, ўта долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, авваламбор ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бермоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.

Албатта, аҳолининг бандлигини таъминлаш, шу жумладан лицей ва коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Чунки, иш билан банд бўлган шахс деярли ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этмайди, ишчи-ходимларда турли салбий ҳолатларни келиб чиқишига шароит яратадиган бўш вақти кам бўлади, иш жойи уни етук мутахассис бўлишига хизмат қилади ҳамда у ўз касби ва устозлари ёрдамида халқимизга хизмат қилиш руҳида тарбияланади.

Шу боис, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришда қулайлик яратиш ва бўш иш ўринларини уларнинг эътиборига етказиш мақсадида, туман прокуратураси ва Тошкент тумани бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 14:00да бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Ушбу ярмарка Тошкент тумани, “Дархон” МФЙ ҳудудида жойлашган Ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўтказиш режалаштирилиб, унда Зангиота ва Тошкент туманидаги 220 та корхона ҳамда ташкилотлар томонидан 1401 та иш ўринлари таклиф этилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?