Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Андижон вилоят бошқармаси ходимларининг, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида ўз манфаатини устун қўювчи айрим шаҳсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканалида хабар берилган.
Гап шундаки, фуқаролар Ойбек Қаҳҳоров ва Гулбаҳор Мамадалиевалар осон ва мўмай даромад топишни кўзлаб, хорижий валютанинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланмоқчи бўлишган. Яъни, улар ҳар бирини 8100 сўмдан ҳисоблаб, 20 минг АҚШ долларини 162 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 18800 АҚШ долларини сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши кўзғатилган.
[media=https://youtu.be/blBwT4xAHSI] “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди