Андижонда алимент тўламай юрган 2 мингга яқин шахсга нисбатан чора кўрилди

1 дақиқа ўқиш6.4K
Андижонда алимент тўламай юрган 2 мингга яқин шахсга нисбатан чора кўрилди
Андижон вилоятида оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш, оилавий ажралишлар, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, оилавий низоларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Вилоятда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳлар жорий йилнинг ўтган даврида ҳар бир хонадонда бўлиб, оилаларнинг аҳволи, фуқароларни қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганди.

Ўрганишлар давомида уч мингдан ортиқ низоли оила борлиги аниқланди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида икки мингдан зиёд оила ажралиб кетишининг олди олинди. Алимент тўламай юрган икки мингга яқин шахсга тегишли чоралар кўрилди.

Вилоятда йилига ўртача 25 мингдан ортиқ янги оила барпо бўлади. Бироқ, жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 700 га яқин оила қонуний ажралиб кетган. Ана шу ажримлар таҳлил этилганда, бунга кўпроқ фарзандсизлик, қайнона-келин можароси, қудалар ўртасидаги келишмовчиликлар, эркакнинг қонуний никоҳи бекор бўлмасдан бошқа оила қуриб олиши сингари қатор омиллар сабаб бўлаётгани аниқланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?