Сир эмас, Ўзбекистон ёшлари учун ҳамма шароитлар яратилган. Таълим деса — бепул, тиббий кўрик деса —
бепул, иқтидоримни намоён қиламан деса — Ёшлар иттифоқининг юзлаб лойиҳа, танлов, акция, грантлари бор…
Биргина “Ёш китобхон” Республика танлови ғолиби учун қўйилган «Спарк» автомашинасининг ўзи бу борадаги ислоҳотларга яққол мисол.
Таъкидлаш жоиз, бундай имкониятлардан барча ёшларимиз тўлиқ фойдалана олаётгани йўқ.
Нега, нима учун? деган саволлар ҳар доимгидек очиқ. Баъзи ёшларимиз “Дарсга боришга йўлкира тополмаяпман”, дея важ келтиради. Ваҳоланки, улар тунги клублар учун маблағни қаердан олаяпти?
Саволлар кўп. Миллатимизнинг иллати бўлмиш лоқайдлик қачонгача бизни таъқиб қилади? Бугун республика бўйлаб Ёшлар иттифоқи қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга тунги рейдлар, назорат тадбирларини ўтказмоқда.
Жумладан, куни-кеча Навоий вилоят Кенгаши ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тунги рейдлар ўтказмоқда. Ушбу рейд Навоий шаҳридаги “Шарқ” кафеси, “Сауна спутник”, “Москва” ва “Жазз” каби тунги клубларда ўтказилиб, ушбу жараёнда спиртли ичимлик ҳамда чилим (колян) истеъмол қилаётган 45 нафар вояга етмаган, назоратсиз ёшлар эътиборимизни тортди. 45 нафар. Битта ҳудудда…
Энг ачинарлиси, уларнинг ичида 3-синф ўқувчиси борлиги бизни ортга қарашга, хатолардан хулоса чиқаришга ундади.
Ахир, яшашнинг мазмун-моҳиятини тўла англашга улгурмаган бу каби ёшларимиздан келажакда нимани кутамиз…
Шунингдек, айрим ёшларимизнинг қўл телефони текширилганида порнографик видеолар топилаётгани, улар орасида қизларимиз, бўлажак миллат тарбиячилари борлиги ҳар дам, ҳар вақт ёшлар тарбияси учун нафақат ота-она балки, таълим муассасаси, маҳалла, қўни-қўшни, барчамиз масъул эканлигимизни яна бир бор намоён қилиб турмоқда.
Кафеларни юритаётган тадбиркорларимиз ҳам мўмай пул топиш илинжида вояга етмаган ёшларнинг қалтис қадам ташлаётганини била туриб, муносабат билдирмаётганлиги жамият тараққиётига болтa урмоқда.
Манбa: asr.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди