6 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига қайтарилди

1 дақиқа ўқиш4.5K
6 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига қайтарилди
3 ноябрь куни РФ Ички ишлар вазирлигининг Москва областининг Клин раёни бўлими вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлими ходимлари ўзбекистонлик 6 ёшли Рухшонани онасидан тортиб олишганди. Орадан 52 кун ўтиб, мутасаддилар қизалоқни ўзининг онаси, Феруза Ўткировага қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, аввалроқ, РФ Оила кодексининг 77-моддасида кўрсатилганидек, ҳомийлик ва васийлик органлари болани ота-онасидан дарҳол тортиб олиш ҳуқуқини юзага чиқарадиган, боланинг ҳаёти ёки саломатлигига ҳеч қандай таҳдид юзага келмаганди.

Шунга қарамай, Рухшона Клиндаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган «Согласие» ижтимоий-реабилитация марказида ушлаб турилди. Онаизорнинг айтишича, ушбу марказ ходимлари бир неча бор уни ҳақорат қилишган ва таҳқирлашган, вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими ходими эса унга фарзандини яқин орада қайтариб қўлига ололмаслигини айтиб, таҳдид қилган. «Согласие» ижтимоий-реабилитация марказида яшаб турган Рухшонани маъмурият онасига қайтаришни рад этиб, қизалоқда мушт ва қўл излари топилганини важ қилиб, Рухшонани экспертиза текширувидан ўтишини талаб қилишганди.

«​Экспертиза натижасидан сўнг, гўёки, онаси томонидан тан жароҳати етказилган каби иддаолар ўз тасдиғини топмади. Унинг аҳволи яхши ва онаси билан бирга»​, дейди Ботиржон Шерматов.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни Феруза Ўткирова кўчага ўз ишлари билан чиқиб, қизалоғини тўнғич ўғли (19 ёшли) билан уйда қолдиради. Ўғлини зудлик билан ишхонасидан чақириб қолишади, у онасининг уяли телефонига қўнғироқ қилиб туша олмай, иложсиз, синглисини уйда қолдириб, ишига жўнайди. Афтидан, ака шошганидан у уй эшигини қулфлашни ёдидан чиқаради ёки Рухшонанинг ўзи эшикни оча олади, лекин қизалоқ кўчага чиққан ва уни полиция бўлинмасига олиб кетишганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?