Янги йил байрамини юртдошларимиз ўзгача хуш кайфият билан қаршилайди. Кўнгиллларга янги орзу-умидлар солувчи бу байрамнинг ҳаяжони ҳам буткул бўлакча.
Ўйлаган режаларимиз амалга ошиши учун эса, аввало, соғ-омон бўлишимиз керак. Айниқса, йўлларда ҳушёрликни унутмаслик зарур.
Расмий маълумотларга қараганда, якунига етаётган йилнинг 11 ойида йўлларда 3,5 миллион қоидабузарлик аниқланган. Энг ёмони, бу рақамнинг ярмидан кўпи қўпол қоидабузарликни ташкил этган. Жумладан, 61 минг ҳайдовчи рулга маст ҳолда ўтирган. 2,2 мингдан зиёд инсон шундайларнинг касрига қолиб йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган. Бу рақам замирида эса яқинидан ажралган қанча оила, қанча битмас жароҳат олган қалблар бор.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этган маълумотлар ичида бошқа қоидабузарликлар камайгани ҳолда пиёдалар томонидан содир этилган қоидабузарликлар кўпайгани қайд этилган. Ҳақиқатан, кундалик ҳаётда белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган, катта тезликда келаётган автомобиллар оқими олдидан югуриб ўтаётган фуқароларга тез-тез кўзимиз тушади. Бу ҳаёт учун қанчалик хавфли эканини тасаввур қилиш қийин эмас. Шундай экан, ҳар биримиз йўлдан ўтишда белгиланган жойдан, ер ости йўлларидан ўтишни одат қилишни ўзимиздан бошласак, бу борада фарзандларимизга ўрнак бўлсак яхши бўларди.
2018 йилдан бошлаб ички ишлар органлари йўл-патруль ва пост-патруль хизматлари инспекторлари ўз вазифасини бажариш, айниқса, фуқаролар билан мулоқот жараёнини қайд этиш имконини берадиган видеокамералар билан таъминланади.
Ҳозир мазкур жараённи амалда таъминлаш бўйича махсус комиссия иш бошлаган. Бу тизим соҳада таъмагирлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш имконини яратади.
Ҳайдовчилар ва пиёдалар ҳам ўз зиммасидаги масъулиятни бажарсалар, белгиланган қоидаларга риоя этсалар йўлларимиз бехатар бўлиб, соҳада қонунийлик ҳақиқий маънода таъминланган бўларди.
Ҳушёрликни ҳеч қачон унутманг! “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи