
Ўзбекистонда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан қисқа муддатларга транспорт воситаларини ижарага олиш (прокат) тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, жисмоний шахслар, шу жумладан чет элликлар, автоуловларни 30 кунгача ижарага олишлари мумкин.
Мазкур қарорда қайд этилганидек, автомобиллар ижарага нотариал тасдиқланган ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтган ҳолда тақдим этилиши шарт бўлмайди.
2018 йил апрель ойида тегишли қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар