11:00 / 13.02.2018
5 003

Шавкат Мирзиёев: "Худо хоҳласа, меҳмонларни дастлаб Ислом маданияти марказига, сўнг «Наврўз» паркига олиб борамиз" (видео)

Шавкат Мирзиёев: "Худо хоҳласа, меҳмонларни дастлаб Ислом маданияти марказига, сўнг «Наврўз» паркига олиб борамиз" (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Тошкентда амалга оширилаётган бунёдкор билан ишлари танишиш жараёнида янги барпо этилаётган «Наврўз» истироҳат боғи лойиҳасини кўздан кечирди. «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида Президентнинг янги парк ҳақидаги фикрлари эълон қилинди.

«Наврўз» боғи Тошкентнинг Абдулла Қодирий, Шароф Рашидов ва Лабзак кўчалари кесишган жойда, «Анҳор-Локомотив» парки ёнида қурилмоқда. Маълумотларга кўра, боғ учун 32 гектар ер ажратилган.

Бу ерда 6 минг кишилик усти очилиб ёпиладиган амфитеатр, диаметри 72 метрлик чархпалак, ҳар бир вилоят аҳолисининг ўзига хос урф-одатлари, аждодларнинг яшаш тарзи, миллий ҳунармандлик, пазандалик анъаналарини акс эттирувчи уйлар қурилади.

Бу сайил бўладиган, одамлар келиб дам оладиган, тарихимизни тараннум, маданиятимизни намоён этадиган жой бўлиши керак. Бу жой Тошкентнинг маданий марказига айланади.

Икки йил ичида намунавий этнографик, ҳақиқатан ҳам Наврўзни тараннум этадиган парк қурилади. Келган меҳмонлар бу паркни кўриб, ҳайрон қолиши керак.

Худо хоҳласа, меҳмонларни дастлаб Ислом маданияти марказига олиб борамиз, у ердан этнографик паркимизга олиб келамиз. Бу ҳақиқий маданият ўчоғи, миллатимизни, ўзлигимизни англаш маркази бўлади.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти


Хабар беришларича, парк 2019 йили тўлиқ қуриб битказилади. Мустақиллик, Наврўз каби улуғ байрамлари мазкур боғда ўтказилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мажмуада оммавий сайиллар, концертлар ташкил этиш учун шароит яратилади. Истироҳат боғи марказига қуёш шаклида Наврўз рамзи ўрнатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Худо хоҳласа, меҳмонларни дастлаб Ислом маданияти марказига, сўнг «Наврўз» паркига олиб борамиз" (видео)