22:39 / 26.03.2018
7 021

Кўз ўнгимда муслима бўлган насроний

Кўз ўнгимда муслима бўлган насроний
Пешин намозини “Минор” жомеъ масжидида ўқидим. Сўнг қўлини олиб кетиш ниятида (имом-ноиб) Фахриддин қорининг хонасига кирдим. У ерда бир йигит ва Европа миллатига мансуб бир насроний аёл ўтирибди. Исломни қабул қилмоқчи бўлиб келган экан. Кўз ўнгимда шаҳодат келтирди. Бунга гувоҳ бўлдим…

Исломнинг Ҳақ дин эканлиги, Исо алайҳиссалом Худо эмаслиги, балки Аллоҳ таолонинг пайғамбари эканини, Аллоҳ таолонинг ягоналигига даъват қилганини “Инжил”ларидан келтириб бердим. Хуллас, шундай хурсандчилик. Улар чиқиб кетгач, қори акадан бундайлар кўпми, деб сўрадим. Ҳа, бундай ҳолатлар кўп, деди ва бугун кар ва сақовлар жамиятидан 100 га яқин одам келгани ва уларнинг ичида жуда кўп насроний бўлиб кетган ўзбеклар борлиги ва уларнинг 20 нафари шаҳодат келтириб Исломни қабул қилгани ҳақида айтиб берди… Алҳамдулиллаҳ…

Олдинги даврларда, яъни Исломдан қўрқитиш, Исломдан чўчитиш, узоқлаштириш бўлиб турган вақтида жуда кўп динга қизиққанлар Ислом ўрнига насронийлик ёки бошқа ботил динларни қабул қилаётгани ҳам рост эди. Мана энди вазият ўзгариб, ҳамма асл дин, ҳақ дин бўлмиш Исломга талпинмоқда. Ислом деб айтмоқда. Тўп-тўп бўлиб Исломга кирмоқда.

Аллоҳ таолога чекcиз ҳамду санолар бўлсин.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи.
Абу МУСЛИМ

Манбa: azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўз ўнгимда муслима бўлган насроний