Тошкент вилоятида март ойининг бошида эшак аравани маст ҳолатда бошқариб кетаётган эркакка нисбатан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий баённома тузилди. Бу ҳақда «Дарё» Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматига хизматига таяниб хабар берди[right][/right].
ЙҲХБ томонидан тақдим этилган видеода тунда катта йўлда эшак аравани ёлғиз ўзи бошқариб келаётганини кўриш мумкин. Эркак инспектор томонидан экспертизадан ўтиш учун таклиф этилади.
Бошқарма матбуот хизматининг маълум қилишича, эшак аравани маст ҳолатда бошқарган эркакка нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 5-қисми (Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) бўйича энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (2018 йил 26 март ҳолатига кўра ЭКИҲнинг беш баравари 516 720 сўмга тенг).
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳафтада бир кун «Автопатруль тун» профилактика тадбирини ўтказмоқда. 24 март кунги тадбир давомида ЙПХ инспекторлари маст ҳолатда машина бошқариш бўйича 89 та, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш бўйича 70 дан ортиқ ҳолатни аниқлади. 150 дан ортиқ автомашиналар вақтинчалик жарима майдонларига қўйилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?