00:30 / 19.05.2018
4 701

Омонатни қанча фоизга қўйса бўлади?

Омонатни қанча фоизга қўйса бўлади?
Кўпчилик эҳтиёжидан ошиқ маблағни банкка қўйиб, фоиз олишни истайди. Қолаверса, бу ҳар икки томон учун ҳам манфаатли…

— Жозибадор омонатлар доим мижозларни қизиқтиради, — дейди Марказий банк Кичик бизнес департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари Комил АҲМЕДОВ. — Бу аҳолининг депозитга бефарқ эмаслигини кўрсатади. Аслида омонат талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма, муддатли, омонат сертификати сингари тўртта турга бўлинади. Омонат фоизи кунлик ҳисобланади. У омонат дафтарчаси асосида расмийлаштирилади. Бугун омонатнинг энг юқориси 16,5 фоизни ташкил этади.

— Ёнғоқ кўчати экмоқчи бўлган фуқаро кредит олиш учун қайси банкка мурожаат этиши зарур?
— «Асакабанк» ушбу соҳани молиялаштириш учун давлат дастурига киритилган. Аммо бундан бошқа банклар четда, маблағ ажратмайди, деган хулоса чиқармаслик керак. Ёнғоқ учун кредит уч йил муддатга берилади. Масалан, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида уч минг гектар, Қўшработ туманида минг гектар майдонда ёнғоқзор ташкил этиш кўзда тутилган.

— Талабага кредит ажратиш муддати қанча?
— Бакалавриатга ўн йил, магистратурада таҳсил олаётган талабага беш йил муддатга кредит берилади. Талабага кредит ҳар йили бериб борилади.

— Хорижда таҳсил олаётган талабага нега кредит берилмаяпти?
— Яқин орада бу масала ижобий ҳал этилади. Ўшанда талабага эллик фоизгача контракт пули тўлаб берилади. Нега юз фоиз эмас, деган савол туғилиши табиий. Бу масала атрофлича ўрганилиб, кейин бир тўхтамга келинади.

— Кредит олаётган фуқаро билан шартнома қайси тилда тузилиши керак?
— Албатта, давлат тилида. Мижоз хоҳишига кўра, у бошқа тилда ҳам имзоланиши мумкин.

— Кредит нақд пулда ҳам бериладими?
— Кредитни нақд пулда ҳам беришни йўлга қўйиш устида ишлар олиб бориляпти.
Улуғбек ЖУМАЕВ

Манба: «Оила даврасида»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Омонатни қанча фоизга қўйса бўлади?