Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Россияда 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача бўлган даврда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни рўйхатга олиш муддати 1 суткадан 3 суткага оширилди.
Россия Федерацияси президентининг 2018 йил 12 майдаги қарорига мувофиқ, футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган пайтда, яъни 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача бўлган даврда, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни рўйхатга олиш муддати 1 суткадан 3 суткага оширилди.
Бундан ташқари, рўйхатга олиш тартибига яна бир ўзгартириш киритилди. Илгари 2018 йил 25 майидан 25 июлигача бўлган даврда чемпионат ўтказиладиган шаҳарлардан бирига келган хорижликлар ёки Россия фуқаролари фақатгина ички ишлар бўлинмаларида (ИИБ) рўйхат туришлари лозим бўлган бўлса, эндиликда ИИБ ёки «Менинг ҳужжатларим» («Мои документы») кўп функцияли марказлари(КФМ)да рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.
Мазкур қарор Россияда вақтинча яшашга рухсатнома ёки яшаш гувоҳномасига эгалигидан қатъи назар барча хорижликларга тааллуқлидир.
Ушбу тартиб футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган 11 та шаҳарда амал қилади. Бу шаҳарлар қуйидагилар: Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Самара, Сочи, Саранск, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Қозон ва Екатеринбург.
Манба: Xabar.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!