date
views 9 349

Жомбойда қишда ҳам кокос пўстлоғида қулупнай етиштирилмоқда

Жомбойда қишда ҳам кокос пўстлоғида қулупнай етиштирилмоқда

Жомбой туманилик тадбиркор Равшан Равшанов саъй-ҳаракати билан Жанубий Корея технологияси асосида замонавий иссиқхона мажмуаси қурилиб, ишга туширилди, деб ёзади uz24.uz.

Айни пайтда бу ерда қулупнай етиштирилмоқда. Тадбиркорнинг таъкидлашича, қишнинг айни қорли-қировли кунларида ички бозорга 30 тоннагача шу турдаги маҳсулотни чиқариш мўлжалланаяпти.

Тадбиркорнинг айтишича, мазкур лойиҳа “KUTeC” Ўзбекистон — Жанубий Корея қўшма корхонаси билан ҳамкорликда умумий қиймати 350 минг АҚШ долларилик инвестиция ҳисобига амалга оширилган. Қизиғи шундаки, иссиқхонада қулупнай етиштириш жараёнида тупроқдан фойдаланилмайди. Кўчатлар Шри-Ланкадан махсус келтирилган кокос пўстлоғига экилади.

Жанубий кореялик мутахассис сўзларига кўра, бундай усул кўчатнинг озиқланишини яхшилайди ва ниҳоллар махсус тайёрланган витаминли озуқалар билан тўйинтирилган сувдан, томчилатиш йўли орқали суғорилади. Натижада, қулупнайдан 2-2,5 ойда ҳосил олиш мумкин. Қолаверса, ушбу экин ҳосилга кириши учун иссиқхона ҳарорати 5 даражадан юқори бўлса, кифоя.

Ҳозирданоқ қўшни мамлакатлардан ушбу сервитамин мевага буюртмалар кела бошлаган, деб хабар беради “Халқ сўзи” газетаси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жомбойда қишда ҳам кокос пўстлоғида қулупнай етиштирилмоқда